Сурхондарё ва Навоийда ер олиб беришни ваъда берган шахслар фуқароларни чув туширмоқчи бўлди

16:39 26 Август 2024 Жамият
686 0

Фото: Иллустратив

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Сурхондарё ва Навоий вилоятларида ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган шахсларни қўлга туширди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.К. фуқаро Б.М.нинг ишончига кириб олганини аниқлади. Аниқланишича, Қумқўрғон тумани ҳудудидаги 1 гектар яйлов ер майдонини танишлари ёрдамида унинг номига ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 125 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, Департаментнинг Ғозғон шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «М-О.» фермер хўжалиги раҳбари Х.Х. Нурота туманидан узумзор барпо этиш учун ижара шартномаси асосида ажратилган 15 гектар ер майдонини фуқаро Н.Ф.нинг номига расмийлаштириб олиб бериши эвазига эвазига 50 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ, Элдор Шомуродов «Рома»нинг мавсумдаги дебют голини урганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер