“Сурхон” дарёсининг муҳофаза зонасини ўзлаштириб олганлар 6 миллион 600 минг сўм миқдорида жавобгарликка тортилди
Экология вазирлиги Термиз туман бўлими давлат инспекторлари томонидан рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида Термиз тумани “Қорахон” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Сурхон” дарёсининг муҳофаза ҳудудида фуқаролар Ч.Н. ҳамда Х.Б. табиий тикланиш чораларини кўрмасдан туриб, қишлоқ хўжалиги экинлари экаётганлиги, бу эса дарёнинг муҳофаза зонаси емирилишига олиб келаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 82-моддаси 2-қисми билан баённома расмийлаштирилди.
Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига 3 миллион 300 минг сўмдан, жами 6 миллион 600 минг сўм маъмурий жарима қўлланилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг