Сурия бўйлаб 1,1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этган
Фото: AP
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, Сурияда Башар Асад режими қулаганидан кейин тартибсизликлар авж олганидан бери 1,1 миллиондан ортиқ одам ўз ҳудудларини тарк этган.
Ўн минглаб кўчирилган одамлар Сурия шимоли-шарқидаги 200 га яқин турар-жой марказларида қолмоқда. БМТнинг Гуманитар ишларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотларига кўра, ёрдам ташкилотлари озиқ-овқат, нақд пул, гигиена тўпламлари ва бошқа материалларни етказмоқда.
Шунингдек, мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Алеппода озиқ-овқат танқислиги кенг тарқалган ва ёқилғи нархи юқорилигича қолмоқда. Сешанба кунидан бери ҳудуддаги 400 мингдан ортиқ одам электр таъминотидаги узилишлардан азият чекмоқда.
БМТ ва унинг ҳамкорлари чоршанба куни Туркиядан Сурия шимоли-ғарбий қисмига озиқ-овқат ташийдиган 26 юк машинаси билан ёрдам етказиб бериш устида ишлаётганини маълум қилди. Бироқ назорат-ўтказиш пунктлари, хавфсизлик муаммолари ва талончилик ҳақидаги хабарлар туфайли бу минтақада шароитлар оғирлигича қолмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг