Судьялар одоби кодекси нашр этилди
Судьялар одоби кодекси нашрдан чиқди. Мазкур кодекс Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2018 йилнинг 29 янаврида тасдиқланган бўлиб, ўтган йилнинг 19 ноябрида унга ўзгартишлар киритилган.
“Адолат” миллий-ҳуқуқий ахборот маркази нашр этган ушбу тўплам кодекснинг тўлиқ шакли ҳисобланиб, у ўзбек (крилл ва лотин алифбосида) ва рус тилида чоп этилди.
Маълумки, Судьялар одоби кодекси ҳар бир судья учун одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ касбий фаолиятида ва хизматдан ташқари вақтда мажбурий бўлган, юксак одоб-ахлоқ талабларига, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари қоидаларига, одил судлов ва судьялар одоб-ахлоқи соҳасидаги халқаро стандартларга асосланган хулқ-атвор қоидаларини белгилайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг