Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришда янги қадам

12:24 07 Апрель 2026 Сиёсат
202 0

Сенатнинг ялпи мажлисида қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини изчил ислоҳ этиш ҳамда одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган муҳим ҳуқуқий ҳужжат – «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

Название

Таъкидланганидек, суд-экспертлик фаолияти суд ишларини ҳар томонлама, холис ва адолатли кўриб чиқишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Суд экспертизаси хулосаларининг илмий асосланганлиги ва ишончлилиги суд қарорларининг қонуний, асосли ва адолатли қабул қилиниши учун муҳим шарт ҳисобланади.

Название

Охирги йилларда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан биргаликда айрим ўз ечимини кутаётган масалалар ҳам мавжудлиги сенаторлар томонидан алоҳида қайд этилди.

Название

Ушбу Қонун амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлиб, соҳадаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган. Унда:

– нодавлат суд экспертларининг ҳуқуқий мақоми, уларни ташкил этиш, фаолият йўналишлари белгиланмоқда, шунингдек, нодавлат суд-экспертларига бюро ташкил этган ҳолда якка тартибда фаолият юритишга рухсат берилмоқда;

Название

– адвокатнинг сўровига асосан ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ шартнома асосида давлат ва нодавлат суд экспертлари томонидан тадқиқотлар ўтказиш тартиблари назарда тутилмоқда;

– суд-экспертлик фаолиятининг янада ишончлилигини ошириш мақсадида аккредитация ва валидация институтлари жорий этилмоқда;

Название

– суд-экспертиза муассасалари (ташкилотлари), суд экспертлари ҳамда суд-экспертиза тадқиқотларида фойдаланиладиган услубиётлар рўйхатининг давлат реестрини юритиш йўлга қўйилмоқда;

– давлат суд-экспертиза муассасалари экспертлари ҳамда нодавлат суд экспертлари фаолияти юзасидан эксперт-малака комиссиялари тузилмоқда;

Название

– суд экспертларининг касб-этика қоидалари ва экспертизани ўтказишга доир чекловлар жорий қилинмоқда (экспертнинг яқин қариндоши, нодавлат экспертиза муассасаси мулкдори бўлса ва б.);

– Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ваколатли давлат органи сифатида Адлия вазирлигининг суд-экспертлик соҳасини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилмоқда;

Название

– нодавлат суд экспертларини бирлаштирувчи, уларга яқиндан кўмаклашувчи Суд экспертлари палатасини ташкил этиш кўзда тутилмоқда;

– суд экспертизасини чет давлатнинг суд экспертларини жалб қилиш орқали ўтказиш механизмлари белгилаб берилмоқда.

Название

Муҳокама давомида сенаторлар таъкидлаганидек, Қонуннинг қабул қилиниши суд-экспертлик фаолиятининг мустақиллиги ва шаффофлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш ҳамда фуқароларнинг одил судловдан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Муҳокама якунида сенаторлар Қонунни маъқуллади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер