ССП Раиси ва Ўзбекистоннинг Австриядаги фахрий консули ўртасида учрашув бўлиб ўтди

23:11 03 Май 2023 Сиёсат
680 0

Жорий йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси Даврон Вахабов Ўзбекистоннинг Австриядаги фахрий консули Борис Кандов билан учрашди.

Сўз бошида Даврон Вахабов фахрий консулни Ўзбекистонга ташрифидан бағоятда мамнунлигини билдирди. Ўз навбатида, Борис Кандов президент Ш.М.Мирзиёев олиб бораётган сиёсат туфайли Ўзбекистон қисқа фурсатда кўп натижаларга эришаётганини айтиб ўтди.

Суҳбат давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар муҳокама қилинди.

Борис Кандов Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотларни Австрия орқали Европа давлатларига экспортини амалга оширишда ёрдам кўрсата олишидан мамнун эканлиги тўғрисида таъкидлади. Шу билан бирга, Австриянинг илғор компанияларини Ўзбекистондаги инвестицион климат билан таништиришга ва ўз фаолиятларини Ўзбекистонда пой деворини қўйишда уларга амалий ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Қолаверса, суҳбат давомида икки мамлакат фуқаролари манфаатлари йўлида Ўзбекистон-Австрия ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, иқтисодиёт соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер