Спортчи Султонбек Элмуратов 4 йил муддатга дисквалификация қилинди

10:52 17 Февраль 2022 Спорт
701 0

Illyustrativ foto

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳузуридаги Ахлоқ комиссиясининг қарорига кўра, спортчи Султонбек Элмуратовдан (спорт тури – юнон-рум кураши) 2021 йил октябрь ойида мусобақадан ташқари даврда олинган допинг-синамасидан тақиқланган «FUROSEMIDE» моддаси аниқланган.

Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати маълум қилди.

Шу боис С. Элмуратов Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1-моддасида кўзда тутилган антидопинг қоидабузарлиги учун 2021 йил 23 декабрдан бошлаб, 2025 йил 22 декабрга қадар 4 йил муддатга дисквалификация қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер