Совуқда семирамиз...
Иллюстратив фото
Россиялик шифокорларнинг таъкидлашларича, инсондаги ёғ тўқималари қуёш нурига таъсирчан. Ёз ва баҳор мавсумида қуёш нури ўз таъсирини ўтказиши натижасида организмдаги ёғлар тез эрийди. Совуқ кунларда эса ёғлар ўз ҳолида қолиб, вазн тўплашга имкон беради. Бундан келиб чиқиб, киши қиш ва кеч кузда семиришга мойил, деб айтиш ўринли. Иссиқ кунлар бошланиши билан болалар ва катталарда вазн ташлаш бошланади.
Бу фикр семизликни даволашга ёрдам беради. Энди шифокорлар озишни истовчиларга қуёш нуридан имкон қадар кўп баҳраманд бўлишни, ортиқча озғинларга эса қуёшда узоқ вақт тобланмасликни маслаҳат берадилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг