Сўнгги 10 кунда электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланишлари натижасида давлат манфаатларига 14 млрд. 898 млн. сўмлик зарар етказилган
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция», Бош прокуратура, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда ноябрь ойида ўтказилган назорат тадбирларида 1 минг 185 та ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.
Бунда 11 млрд. 338 млн. сўмлик электр энергияси ва 3 млрд. 560 млн. сўмлик табиий газ талон-торож қилиниши натижасида давлат манфаатларига келтирилган жами 14 млрд. 898 млн. сўмлик зарар ундиришга қаратилди.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи — Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг