Сонда бору саноқда йўқ...

17:33 17 Январь 2024 Жамият
427 0

Андижон вилоят божхона бошқармаси томонидан республикамизга ноқонуний товарларнинг кириб келиши билан боғлиқ хатти-ҳаракатларга ўз вақтида барҳам бериб келинмоқда. Мисол учун, куни кеча “Дўстлик” чегара божхона пости орқали ҳаракатланган 3 та юк автомобиллари ҳужжатларда кўрсатилмаган молларни мамлакатимиз ҳудудига яширинча олиб киришга уринаётганларида қўлга олинди.

— Қирғизистондан олиб келинаётган 12 турдаги матоларнинг умумий қиймати 3 млрд. 168 млн. сўмни ташкил этади, — дейди вилоят божхона бошқармаси инспектори Сардорбек Ўринбоев. — Товар моддий бойликлари қаердан ва қайси манзилга олиб келинаётганлигига ҳозирда давом этаётган суриштирув мобайнида аниқлик киритилади.

Ноқонуний иш — келтирар ташвиш, деган нақл бор халқимизда. Қонунбузарлик содир этишга уринган тадбиркорнинг хатти-ҳаракатлари ҳам муносиб баҳоланиши, шубҳасиз.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер