Сўмнинг деноминация қилиниши ҳақидаги хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас - МБ
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган пул бирлигининг деноминация қилиниши тўғрисидаги хабарлар борасида қуйидагиларни маълум қилади.
Унда қайд этилишича, ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Бугунги кунда пул бирлигини деноминация қилиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки томонидан кўзда тутилмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг