Соҳа мутахассисларини нима ҳайратга солди?

19:36 25 Февраль 2019 Жамият
1411 0

Иллюстратив фото

“Халқ сўзи ONLINE”. Истам Иброҳимов/Бухоро. Пиллани қайта ишлаб, тайёр маҳсулотга айлантиришга ихтисослаштирилган “Бухоро бриллиант силк” корхонасидаги кўргазмали воситаларни томоша қилган киши миллий маданиятимиз тўғрисида бир дунё тасаввурга эга бўлади.

Бухорода бўлиб ўтаётган республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси анжумани қатнашчилари ана шундай фикрни билдирдилар.

Уларни, айниқса, шарқона либослар акс этган суратлар ҳайратга солди.

— Кўргазмали воситалар ўзига хос тарбиявий аҳамиятга эга, — дейди мазкур уюшманинг Самарқанд вилояти бўлими раҳбари Наврўз Сафаров. — Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси, 82-мактабгача таълим муассасасида бўлганимизда ҳам креатив ёндашувга асосланган ана шундай воситалар диққатимизни тортди. Аҳоли гавжум жойларда ўрнатилган ранг-баранг, барчага тушунарли тасвирий тарғибот намуналарини айтмайсизми?!

Анжуманнинг дастлабки кунида мамлакатимизнинг барча вилоятидан келган соҳа мутахассислари жойларда бўлиб, тизимда тўпланган бой тажриба билан танишдилар.

Эртага анжуманнинг асосий тадбирлари бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер