Соғлом ҳаётга қадам ташла

12:41 17 Июнь 2019 Жамият
1637 0

“Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги футбол майдонида бошланган Саломатлик куни “Саломатлик майдончалари”, “Соғлом овқатланиш ярмаркаси”, “Жисмоний тарбия машқларни бажариш”, “Беш километрга фаол югуриш”  каби бир неча мустақил тадбирларни ўз ичига олди. Саломатлик кунига бир вақтнинг ўзида Бўка туманининг бошқа секторларда ҳам старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилаяпти. Жорий йилнинг ҳар шанбасида оммавий саломатлик тадбирлари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида мунтазам равишда ўтказилмоқда.

– Туманимизда бўлиб ўтган мазкур тадбирга 4 мингдан ортиқ аҳоли иштирок этди, – дейди туман ҳокимининг ўринбосари, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Марҳабо Абдулазизова. – Беш километрга ўтказилган югуриш марафонида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган одамларни кўриш мумкин эди. Эътиборлиси шундаки, марафонда старт берилганда унинг иштирокчилари минг киши бўлган бўлса, унинг якунида эса улар 4 мингдан ошиб кетди.

Туман марказий ўйингоҳи, 7-оилавий поликлиника ва 15-Меҳрибонлик уйларида якунланган оммавий гимнастика ва соғлом турмуш тарзини тақдим этиш бошқа акциялар Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасида ташкил этилди. Бўка туманида ташкил этилган “Соғлом ҳаётга қадам ташла” акцияси оммавийлиги билан ажралиб турди. 

Раҳматилла Шералиев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер