“Сўғдиёна”дан ғалаба, “Насаф”дан дуранг
Кеча, 13 апрель куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 7-тур ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган дастлабки баҳсда “Насаф” клуби “Бухоро” билан куч синашди.
Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Голларга “Насаф”дан Зафармурод Абдураҳматов, “Бухоро”дан эса Тимур Мамасиддиқов муаллифлик қилди. Шунингдек, 83-дақиқада “аждарлар“ сардори Умар Эшмуродовга қизил карточка кўрсатилди.
Куннинг иккинчи ўйинида “Пахтакор” жамоаси ўз майдонида “Машъал”ни қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда дастлаб биринчи бўлимнинг 40-дақиқасида Фламарион ҳисобни очди. 45+2 дақиқада эса меҳмонлар аъзоси Шаҳбоз Жўраев ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Биринчи бўлим 2:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимда Шаҳбоз Жўраев энди “Пахтакор” дарвозасига ҳам 1 та тўп киритишни уддалади. Шу тариқа ўйин 2:1 ҳисобида якунланди.
Кунни якунлаб берган тўқнашувда эса “Сўғдиёна” жамоаси Навоийдан ғалаба билан қайтди. Учрашувда ҳисоб 29-дақиқада Люпчо Дориев томонидан очилди. 41-дақиқада Файсал Мулич жамоасининг иккинчи голини киритди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида Отабек Жўрақўзиев “Сўғдиёна”нинг учинчи голини киритди. 71-дақиқада Самандар Шукуриллаев ҳисобни биттага қисқартирди. Шу тариқа ўйин Улуғбек Бақоев жамоасининг ғалабаси билан якунланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг