Соғайганлардан касалликни юқтирганлар кўп. Бугун Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида коронавирусни юқтирганлар қайд этилди?

23:50 20 Май 2020 Жамият
2075 0

Фото: ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бугун — 20 май куни мамлакатимизда коронавирус билан касалланганлар сони яна 84 нафарга кўпайди. Бу кечаги кунги статистикадан 20 нафарга кўпдир. Шу тариқда инфекцияси қайд этилганлар сони 2939 нафарга етди.

Бугун кун давомида Қорақалпоғистон Республикасида 3, Навоий вилоятида 17, Самарқанд вилоятида 10 ва Тошкент шаҳрида 54 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди.

Кун давомида касалликдан жами 34 киши яна тузалган ва бу кўрсаткич 2372 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда. Кеча бу кўрсаткич 82 фоизга тенг эди.

Яна бир эътиборга молик жиҳати, бугун Сурхондарё вилоятидаги коронавирус инфекцияси ташхиси билан даволанаётган охирги бемор ҳам тузалди. Айни пайтда Бухоро ва Хоразм вилоятлари даволаниш кўрсаткичларини 99 фоизга етиб, коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга яқин турибди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер