Сирдарёдаги қуввати 1500 МВтли ИЭСга Япониядан келтирилган буғ-газ турбинаси ўрнатилди

22:45 23 Декабрь 2022 Иқтисодиёт
935 0

Фото: Халқ сўзи

Хабарингиз бор, Ширин шаҳри ва Боёвут тумани ҳудудидаги 85 гектар майдонда Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан 100 фоиз тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига умумий қиймати 1,2 миллиард доллар ва қуввати 1500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси барпо этилмоқда.

Айни кунда қурилиши давом этаётган станцияга Япониянинг “Mitsubishi” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 525 тонналик дунёдаги энг замонавий ва энергия тежамкор газ турбинаси олиб келинди.

Бугун ушбу газ турбинасини ўрнатиш жараёнида бош вазир ўринбосари — энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев, "ACWA Power Sirdarya" МЧЖ ижрочи директори Мажеед Мубашар Ахмед иштирок этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер