Сирдарёдаги Махсус қабулхона шароитлари ўрганилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Мирзаобод туманидаги Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхонага мониторинг ташрифини амалга оширди.
Маъмурий қамоққа олинганларни Махсус қабулхонага қабул қилиш чоғида тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда қамоққа олинган шахслар ҳақида маълумот унинг қариндошларига телефон орқали дарҳол хабар қилиш йўлга қўйилган.
Махсус қабулхонанинг қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилганда, камералар тўлиқ иссиқлик билан таъминланаганлиги аниқланди.
Махсус қабулхонада сақланаётганлар учун сайрга чиқиш жойлари, уларнинг шахсий буюмларини сақлаш ва қайтариб бериш, тиббий хизматдан фойдаланиш хоналари ҳамда ошхона ва кунлик меню кўздан кечирилди.
Мониторингда аниқланган камчиликлар бўйича муассаса раҳбариятига Омбудсман минтақавий вакили томонидан тавсиялар берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг