Сирдарёдаги 41 та маҳаллада «Оналар боғи» барпо этилди
Фото: Халқ сўзи
— Биз сувни дўпписида ташиб бўлса ҳам, дарахт кўкартиришга одатланган халқмиз, — деди Сирдарё вилоят ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Наргиза Тожибоева. Ва вилоят бўйлаб ташкил этилган «Оналар боғи» ҳақидаги маълумотларни тақдим қилди.
Маълум бўлишича, «Оналар билан яшил макон сари» лойиҳаси доирасида ҳозирга қадар Сирдарё вилояти туман ва шаҳарларида 41 маҳаллада, жами 1,05 гектар майдонда «Оналар боғи» бунёд этилди. Ўзига хос лойиҳа доирасида 11 минг 156 та манзарали, 44 минг 111 та мевали, 4684 та бута, 26 минг 631 та гул кўчатлари ҳамда 809 та доривор гиёҳлар экилди.
«Оналар билан яшил макон сари» лойиҳасига мирзаободлик Майрам Ибрагимова, оқолтинлик Чўлпоной Умарова, сайхунободлик Гулсум Бойбўтаева ўз томорқаларида ўстирган мевали, манзарали дарахт ва гул кўчатлари билан ҳисса қўшгани эса таҳсинга лойиқ.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг