Сирдарёда «Оналарга эҳтиром» фестивали ўтказилади
Фото: Иллюстратив сурат
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан март ойининг биринчи ўн кунлигида вилоятимизда илк бор «Оналарга эҳтиром» фестивали ўтказилади. Фестиваль дастуридан «Тўмарис издошлари» кўрик танлови, «Заковат» интеллектуал ўйини, турли спорт мусобақалари, оқила ва олима аёллар учрашувлари ўрин олган.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Наргиза Тожибаеванинг таъкидлашича, тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ўсиб келаётган ёш авлоднинг онгида ота-онага ҳурмат, фарзандлик бурчларини адо этиш каби фазилатларни шакллантиришдан иборат.
«Вилоят ҳокимининг таклифи билан оммавий шодиёна сифатида фестивалнинг вилоят босқичи ташкиллаштирилади ва ғолибларга турли номинациялар бўйича мукофотлар топширилади», — дейди Наргиза Тожибаева.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг