Сирдарёда оғуфурушлар қўлга олинди
Сирдарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Гулистон шаҳрида тезкор назорат тадбири ўтказди. Бу ҳақда «Постда» хабар берди.
Тадбир давомида Гулистон шаҳар «Боғишамол» МФЙда Ж. исмли шахсга марихуана гиёҳвандлик воситасини 7 млн. сўмга сотаётган Гулистон туманида яшовчи фуқаро С.А. қўлга олинди. Гиёҳванд модда 2 литрлик идишга солинган ҳолатда, 150 грамм миқдорда эканлиги аниқланди.
ЭКБнинг хулосасида айтилишича, Ж. исмли шахсдан олинган ўзидан ўткир ҳид таратувчи ўсимлик моддаси таркибида фаол гиёҳванд модда – тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг