Сирдарёда МЧЖ 5,25 млрд сўмлик газ ўғирлагани аниқланди

21:14 20 Ноябрь 2024 Жамият
316 0

Фото: Прократура департаменти

Сирдарё вилоятида 5 млрд 25 млн сўмлик табиий газни ўғирлаган цех фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиер шаҳри бўлими томонидан «Ўзэнергоинспекция» Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган

Унда «Й.З.» МЧЖ масъул шахслари «А.Жомий» МФЙ ҳудудидидаги ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ҳисоблагич приборларидан ташқари яширинча уланиб, давлат ва жамият манфаатларига 5 млрд 25 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер