Сирдарёда “Matiz” темир йўл панжарасига бориб урилди
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида 3 октябрь куни “Matiz” темир панжарага бориб урилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, “Matiz” ҳайдовчиси рулда кетаётиб ухлаб қолиб, йўлни ажратувчи темир панжарасига бориб урилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида йўловчилардан бири воқеа жойида вафот этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг