Сирдарёда кредит маблағларини мақсадсиз йўналтирган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди

18:27 12 Декабрь 2022 Жамият
910 0

Фото: Архив сурат

Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ҳокими ёрдамчиси Т.Ж. таъсисчилигида 3 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилган. У шу ташкилотлардан бирига 12 ҳолатда фуқароларнинг 371,5 млн сўм кредит маблағларини ўтказиб бергани аниқланди.

Хусусан, Боёвут тумани ҳокими ёрдамчиси Т.Жнинг таъсисчилигида 3 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилган бўлиб, шундан «B.L.B.» МЧЖга 12 ҳолатда фуқароларнинг 371,5 млн.сўм кредит маблағлари ўтказиб берилган ва ушбу маблағлар мақсадсиз йўналтирилган.

Ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Бош прокуратурага юборилди ва прокуратура томонидан мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилди.

Унга кўра, Боёвут тумани ҳоким ёрдамчиси Т.Ж.га ва бошқаларга нисбатан 03.11.2022 йилда Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «в», «г» бандлари ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер