Сирдарёда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси иш бошлади

17:00 02 Ноябрь 2023 Жамият
442 0

Фото: “Халқ сўзи”

Гулистон шаҳридаги “Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази”да ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ҳамда республика заргарлик саноати кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Ярмарканинг очилиш маросимида Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев бундай кўргазмалар республикамиз вилоятлари ишлаб чиқарувчиларини бир-бирига боғловчи катта майдон вазифасини ўтаётганлигини таъкидлади.

Саноат ярмаркасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан иштирок этаётган 200 га яқин етакчи саноат корхоналари, ҳунарманд ва тадбиркорларининг импорт ўрнини босувчи 750 турдаги маҳсулотлари, саноат кооперацияси орқали маҳаллийлаштиришга таклиф қилинаётган турли жиҳоз ва ускуналар намуналари ҳамда истиқболли лойиҳалар намойиш этилмоқда.

Икки кун давом этадиган ярмаркада электротехника, кимё саноати, чарм-пойабзал, энергетика ва қурилиш материаллари соҳасида маҳаллийлаштириш даражасини ошириш орқали ички ва ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, янги лойиҳалар, заргарлик ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш истиқболларига бағишланган тақдимотлар, “В2В” учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, саноат тармоқлари ва кичик бизнес субъектлари маҳаллий маҳсулотларни харид қилиш ҳамда бутловчи қисмлар, материаллар ва хомашёларни етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш имкониятига эга бўлади.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер