Сирдарёда дастурчи ёшлар ўртасида «Hackathon» танлови ўтказилди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва ИТ Парк вилоят филиали ҳамкорлигида дастурчи ёшлар ўртасида «Hackathon» танлови бўлиб ўтди.
Ушбу танловдан асосий мақсад – ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшлар ҳамда соҳада фаолият юритаётган ёш тадбиркорларга кўмаклашиш, шунингдек, улар ўртасида рақамли технологияларни кенг тарғиб қилиш, ёшларга ИТ соҳасидаги кенг имкониятлардан фойдаланиш учун шароит яратишдан иборат.
Танловда 30 дан зиёд ёш дастурчилар ҳамда соҳада фаолият юритаётган ёш тадбиркорлар иштирок этдилар.
Танлов сўнгида ғолиб бўлган иштирокчиларга ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг