Сирдарёда божхоначилар пиротехника воситалари навбатдаги ноқонуний айланмасига чек қўйишди

17:18 30 Ноябрь 2023 Жамият
370 0

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда Сайхунобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги “Isuzu” юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасидаги банан қутилари орасига 8 қути пиротехника воситалари яширилганини фош бўлди.

Хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 3 турдаги 201 минг донадан ортиқ салют ва петардаларнинг умумий қиймати 123 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер