Сирдарёда банк ходимининг ноқонуний ишдан бўшатилгани аниқланди
Иллюстратив фото
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакилига АТ Халқ банки Сирдарё вилояти филиалида ишлаган фуқаро Д.Э. ишдан ноқонуний бўшатилгани бўйича мурожаат қилди.
Мурожаат назоратга олиниб, ўрганилиши давомида аниқланишича, фуқаро Д.Э. 2012 йилдан буён кассир лавозимда ишлаб келгани, 2022 йилда сентябрдан бола парваришлаш таътилига кетган ходим лавозимига ўтказилганлиги ва шу йили ўша ходимнинг таътилдан қайтиши важи билан ишдан бўшатилган.
Фуқаро Д.Э.нинг иш берувчи ва қатор тегишли ташкилотларга аввалги иш жойига тиклаш бўйича мурожаатлари самара бермагач, у Омбудсман минтақавий вакилига мурожаат қилади.
Мурожаат ўрганилганда фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари бузилгани аниқланди ва қонунбузилиш ҳолатлари асослантирилиб, АТ Халқ банк бошқаруви раисига Омбудсман тақдимномаси киритилди. Натижада фуқаро Д.Э. кассир лавозимига ишга тикланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг