Сирдарёда байрам тантанаси ҳазрат Навоийни ёд олишдан бошланди
Фото: Халқ сўзи
Гулистон шаҳрида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган қутлуғ санага бағишланган тадбирлар «Билимдонлар маскани»даги Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйиб, она тилимиз мавқейини улуғлаб. Юксакларга олиб чиққан буюк шоиримиз хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатишдан бошланди.

Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида бўлиб ўтган байрам тантанасида вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев кейинги йилларда давлат тили ривожи бўйича олиб борилаётган самарали ишларни таъкидлаб, она тилимизнинг узоқ тарихга эгалигини минг йил олдин ёзилган асарлар мисолида эътироф этди. Таъкидландики, ўз она тилимизнинг борлиги биз учун ҳар куни байрам, деганидир.
Эътиборлиси, байрам тантанасида Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ўқувчилари бошловчилик қилди. Мактаб жамоасининг ҳар бир чиқиши барчада чуқур таассурот қолдирди.
21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишлаган байрам тадбирлари вилоятнинг барча ҳудудлари, таълим муассасалари, меҳнат жамоаларида бўлиб ўтмоқда.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг