Сирдарёда 28 яшар беморга акаси ўз буйрагини берди
Сирдарё вилояти Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлимида буйрак трансплантацияси амалиёти муваффақиятли бажарилди.
2011 йилдан буён сурункали пиелонефрит ва буйрак етишмовчилигидан қийналиб келаётган 28 яшар беморга акаси ўз буйрагини берди.
Амалиёт академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бош мутахассиси Зоҳид Маткаримов раҳбарлигида маҳаллий мутахассислар томонидан ўтказилди.
— Оқолтинда бажарилган буйрак трансплантацияси мазкур туман тарихида биринчи, вилоятда эса учинчи амалиётдир, — дейди Гулистон тиббиёт кластери хирург-трансплантологи Шерзод Тошмаматов. — Жорий йилда 25 та шундай операцияни Сирдарё вилоятида амалга оширишни режалаштиряпмиз.
Оқолтинда буйрак кўчириб ўтказиш амалиётини ўз бошидан ўтказган ака-ука Салоҳиддин ва Ойбекжонларнинг саломатлиги яхши. Улар шифокорлар назоратида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг