Сирдарёда 2,1 млрд сўмлик «свет»дан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
Фото: «Ўзенергоинспекция»
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспекция» хабар берди.
Қайд этилишича, ўтказилган назорат тадбирида Гулистон шаҳрида жойлашган «С.Ж.» МЧЖнинг қуввати 176 кВт бўлган электр қурилмалари уланган электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик ортидан электр таъминоти корхонасига 2 млрд 130 млн сўмлик зарар етказилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг