Сирдарё вилоятида янги электр станция ишга туширилмоқда

16:18 10 Октябр 2022 Иқтисодиёт
874 0

Туркиянинг «Cengiz Enerji» компанияси томонидан Сирдарё вилоятининг Ховос туманида қуввати 220 МВт бўлган янги газ-поршенли иссиқлик электр станцияси қурилмоқда.

Объектда курилиш-монтаж ишлари якунланиб созлаш ва ишга тушириш ишлари бажарилмоқда. 

Кеча, 9 октябрь куни электр станциянинг илк газ-поршенли қурилмалари синовдан муваффақиятли ўтказилди.

Станция икки ҳафта ичида Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига уланиб, қувват узатишни бошлайди.

Электр станция йилига 1,7 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон ва Туркия Президентлари томонидан мазкур электр станция қурилишига старт берилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер