Сирдарё вилояти ва Пёнтек шаҳри Савдо-саноат палаталари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди
Жанубий Корея расмийлари ва ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациянинг Сирдарёга ташрифи доирасида жорий йилнинг 26 апрель куни Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Жанубий Корея Республикаси Пёнтек шаҳар Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Ташрифдан мақсад ўтган йилнинг ноябрь ойи бошида вилоятимиз делегациясининг Кореяга қилган сафари давомида бошланган ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, инвестиция, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда эришилган келишувларнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилишдан иборат.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг