Сирдарё ва Тошкент вилоятларида инсон онгига кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош этилди
Иллюстратив фото
Сирдарё ва Тошкент вилоятларида психотроп дори воситалари савдосининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. 200 дона «Зардекс» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 10 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг хонадонидан сотиш мақсадида сақлаб келаётган яна 552 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Бошқа бир ҳолатда, Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Ш. (муқаддам судланган) фуқаро Ш.А.га 20 дона «Зардекс» номли психотроп дори воситасини 1,9 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг