Синовли кунлардаги хайрия ишлари

17:55 16 Апрель 2020 Жамият
1636 0

Президентимиз ташаббуси билан бугунги синовли кунларда, эпидемиологик вазиятни яхшилаш, соғлом муҳит ҳолатини янада мустаҳкамлаш мақсадида, ижтимоий ҳимояга муҳтож боқувчисини йўқотган ногиронлиги бор шахсларга ёрдам беришни кўзлаб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари ташкил этилди.

Бу юртимизда инсон қадр-қиммати унинг манфаатлари энг олий қадрият эканлигидан далолатдир.

Хусусан, Фарғона вилоятида ҳам ушбу марказнинг фаолияти самарали йўлга қўйилган. Бугунги кунга қадар, аҳолидан “cалл-1197” рақамига келиб тушган мурожаатлар сони 3500 тани ташкил этиб, ҳозирги кунда уларнинг 2961 тасига 450 млн.540 минг сўмлик 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиб берилди.

Буларнинг 1445 таси кам таъминланган, 425 таси ногиронлар, 394 таси боқувчисини йўқотган, 301 таси якка ёлғиз ҳамда қолгани бошқа турдаги (камбағал, эҳтиёжманд) ларни ташкил этади.

Шунингдек, ушбу мурожаатлардан ташқари 19 та шаҳар туманларда ҳозирги кунга келиб 15285 та эҳтиёжманд оилага 2 млрд. 155 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Ж. Акбаров.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер