Синхрон сузиш: мусобақада спортчиларимиз шоҳсупага кўтарилди
Шу кунларда Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида синхрон сузиш бўйича халқаро турнир ўтказилмоқда.
Эътиборлиси, мусобақанинг навбатдаги кунида ҳам спортчиларимиз шоҳсупага кўтарилишди.
Хусусан, Райхона Эргашева, Юлия Лиманова, Жасмина Қодирова, Сабина Маҳмудова, Рухсорахон Саидалиева, Элизавета Афанасева, Самира Агзамова ҳамда Сафина Жўраева ёшлар ўртасида жамоавий дастурда кумуш медаль совриндори бўлишди.
Бундан ташқари, катталар ўртасидаги яккалик беллашувларида Диана Онкес ҳам кумуш медални қўлга киритди. Анна Вашенко эса бронза медали соҳибига айланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг