Сифатсиз кўмир савдосига чек қўйилди

16:48 25 Ноябрь 2020 Жамият
924 0

«Ўзстандарт» агентлиги томонидан юртимизнинг барча ҳудудларида сифатсиз ва стандарт талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ва аҳолига сотилишининг олдини олиш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда.

Махсус ишчи гуруҳ мутахассислари «Ўзбеккўмир» АЖнинг Кармана кўмир омборида кўмир брикетлари ишлаб чиқарилиши ва сақланиши билан танишдилар.

Ўрганишлар давомида омбордаги кўмирнинг қарийб 60 фоизи эзилганлиги ва очиқ ҳолатда сақланаётганлиги, ишлаб чиқарилаётган брикетлар OZ DST2994:2015 давлат стандарти талабларига номувофиқ эканлиги маълум бўлди.

Ўрганишлар якунида стандарт талабига жавоб бермайдиган маҳсулот сотувдан олдирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер