Шухрат Халмухамедов Mудофаа вазири этиб тайинланди
Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан генерал-майор Шухрат Гайратджанович Халмухамедов мудофаа вазири этиб тайинланди.
Халмухамедов 2021 йилнинг март ойидан буён мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. У, шунингдек, мудофаа вазири ўринбосари, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари ва Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг