Шимолий Хитой технология университети билан ҳамкорлик ўрнатилади
Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров Хитой Халқ Республикасининг Шимолий Хитой технология университетига (North China University of Technology) ташриф буюрди.
Мазкур университет бевосита шаҳар транспорт тизимини моделлаштириш ва транспорт тизимини комплекс режалаштириш соҳасида илмий фаолият олиб боради.
Ташриф давомида М.Омаров университет фаолияти билан яқиндан танишиб, унинг соҳадаги илғор тажрибаларини ўрганиш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари юзасидан музокара ўтказди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг