Шифокорларнинг иш вақти нотўғри ташкил қилингани сабаб беморлар узоқ вақт навбат кутишга мажбур бўлаётгани танқид қилинди

16:27 16 Февраль 2024 Сиёсат
307 0

Айрим тиббиёт муассасаларида шифокорларнинг иш вақти нотўғри ташкил қилингани сабаб беморлар узоқ вақт навбат кутишга, врач қабулига кириш учун 2-3 марта келишга мажбур бўлмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига Асака туманида шифокор ва ҳамширалар ишини тўғри ташкил этиш намунасини яратиш ва барча туманларда жорий қилиш топширилди.

Шунингдек, беморларга кўрсатилган хизматни муассасани ўзида, телефон ёки онлайн сўровнома ўтказиш орқали баҳолаш тизимини ташкиллаштириш вазифаси қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер