Шифокор кваснинг айрим одамлар учун хавфлилиги ҳақида маълумот берди
Иллюстратив фото
Диабетга чалинганлар квас ичиши тавсия этилмайди.
Эндокринолог Татьяна Филиппова сурункали касалликларга чалинган одамларнинг айрим тоифалари учун кваснинг хавфи ҳақида маълумот берди.
Унинг таъкидлашича, қандли диабет ва ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммоларга дучор бўлганлар одамларга ушбу ичимликни ичиш тавсия этилмайди. Шу ўринда мутахассис табиий ингредиентлардан тайёрланган кваснинг дўконларда сотиладиганидан жуда фарқ қилишини эслатиб ўтди. Яъни саноат усулида ишлаб чиқарилгани айрим қўшимчалар туфайли фойдали моддаларни ўз ичига олмайди.
«Қадоқдаги «табиий» ёзуви кўпинча танага зарар этказадиган озуқавий қўшимчаларнинг аралашмасини яширади», дейди эндокринолог. Унинг қўшимча қилишича, бўёқлар, консервантлар, лаззат кучайтиргичлар организмга салбий таъсир қилади. Шу боис сотиб олишдан олдин ёрлиққа диққат қилиш керак.
Шунингдек, Филиппова табиий квас ҳам зарар етказиши мумкинлигини айтмоқда.
«Квасда алкоголь бор, гарчи минимал миқдорда бўлса ҳам, лекин у бор. Бундан ташқари, таркибида шакар мавжудлиги сабабли, ичимлик диабет билан оғриган, ошқозон-ичак трактига боғлиқ муаммолари бор беморлар учун бу ичимлик зарарлидир», дея огоҳлантирмоқда шифокор.
Шу билан бирга, у табиий кваснинг афзалликлари ҳақида ҳам маълумот берди.
«Квасда кўп миқдорда минераллар мавжуд. У ошқозон-ичак тракти фаолиятини яхшилайди, иммун тизимига ижобий таъсир қилади ва пребиотик* вазифасини бажаради», дея хулоса қилди Филиппова.
*Пробиотиклар — ичакларда яшовчи ва ундаги нормал микрофлорани сақлайдиган фойдали бактериялардир. Улар овқат ҳазм қилишда ёрдам беради ва патоген — зарарли бактерияларга қарши курашади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг