Шерзод Бўриев Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди
Халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар Бўриев Шерзод Ахадовични Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқлашди.
Шерзод Бўриев 1982 йилда Шаҳрисабз туманида туғилган. У Қарши давлат университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган.
Тайинловга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг