«Шеърият масканига айланган хонадон» — Абдулла Ориповнинг уй-музейидан фоторепортаж

11:55 21 Март 2026 Маданият
850 0

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Кеча, 20 март куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги «Дўрмон» қўрғонида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг уй-музейи тантанали равишда очилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Ушбу музей давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва қарори асосида Абдулла Орипов хотирасини абадийлаштириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, тантанали очилиш маросимида давлат ва жамоат арбоблари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Русланбек Давлетов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, шунингдек, шоир ва ёзувчилар, Абдулла Ориповнинг шогирдлари сўзга чиқиб, янги маданият даргоҳнинг нақадар аҳамиятли эканига тўхталиб ўтдилар.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

21 март – халқимизнинг ардоқли шоири Абдулла Орипов таваллуд санасининг кенг нишонланиши мамлакатимизда эзгу адабий анъанага айланган. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ижоди замонавий ўзбек адабиётининг ёрқин саҳифаларидан бирини намоён этади. Унинг шеърларида инсоннинг чуқур руҳий дунёси таҳлил этилади.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Абдулла Орипов 1941 йил Қашқадарё вилояти Косонсой тумани Некуз қишлоғида туғилган. 1958 йил ўрта мактабни олтин медаль билан тамомлаб, таҳсилни Ўзбекистон Давлат университети ўзбек филологияси факультетининг журналистика бўлимида давом эттиради. 1963 йил университетни аъло баҳолар билан якунлаб, «Ёш гвардиячи» таҳририятида муҳаррир бўлиб ишлайди. Меҳнат фаолияти давомида турли йилларда Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат таҳририяти муҳаррири ва бош муҳаррири, «Шарқ юлдузи» журналида бўлим раҳбари, 1972 йилдан 1982 йилгача Абдулла Орипов Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи бўлиб фаолият юритади. 1996 йилдан 2009 йилгача Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси сифатида фаолият бошлайди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Абдулла Орипов университетда ўқиб юрган кезларида «Қуш» номли ўзининг илк шеърини ёзган. Шоирнинг «Баҳор», «Биринчи муҳаббатим», «Куз», «Саратон», «Ўзбекистон», «Муножотни тинглаб», «Отелло», «Сароб», «Денгизга», «Маломат тошлари», «Олтин балиқча», «Юзма-юз», «Генетика» ва бошқа шеърлари — ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек адабиётининг ёрқин намунасидир.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

1965 йил Абдулла Ориповнинг илк шеърий тўплами «Митти юлдуз» чоп этилган. Кейинчалик «Кўзларим йўлингда», «Онажон», «Руҳим», «Ўзбекистон», «Қасида», «Хотирот», «Юртим шамоли», «Ҳайрат», «Нажот қалъаси», «Йиллар армони», «Ишонч кўприги», «Муножот», «Ҳаж дафтари», «Сайланма» каби шеърий тўпламлари ҳам босилади.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

«Дўрмон» ижод уйи ҳудудидаги шоир истиқомат қилган хонадонда очилган ушбу уй музейи Абдулла Ориповнинг бетакрор ижодий меросини кенг тарғиб этиш, айниқса, ёшлар қалбида Ватанга садоқат, миллий ғурурни мустаҳкамлаш, авлодларни юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялашга хизмат қилиши шубҳасиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер