Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни табриклади

11:49 12 Июнь 2018 Сиёсат
1627 0

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путинни табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, Мирзиёев Путинни 12 июнь - Россия куни билан табриклаган.

Маълумот учун, Россия куни Россия Федерацияси давлат байрами ҳисобланади. Байрам 1990 йил 12 июнь куни қабул қилинган РСФСР давлат суверенитети Декларацияси шарафига, 1992 йилдан бери ҳар йили нишонланиб келинади. Мазкур кун 2002 йилга қадар Декларация қабул қилинган кун сифатида нишонланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер