Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди
Фото: president.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 сентябрь куни Самарқандга келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.
Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилди.
Айни кунларда Самарқанд улкан сиёсий воқеалар тараддудида. Эртадан олий даражадаги ташрифлар бошланади. 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси бўлиб ўтади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг