Шавкат Мирзиёев маҳалла фаолларини касб байрами билан табриклади
Маҳалла деганда, кўз олдимизда, аввало, она юртимизнинг гўзал тимсоли намоён бўлади.
«Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили»да яхши ният билан катта дастур ва режалар амалга оширилмоқда.
Президентимиз бу ишларда оила ва жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш, ижтимоий муаммоларни жойида ҳал этиш, эзгулик ва адолатни қарор топтириш учун кўпни кўрган отахон ва онахонларимиз, «маҳалла еттилиги», фаол фуқароларимиз яқиндан иштирок этишига ишонч билдирди.
Фурсатдан фойдаланиб, эртага нишонланадиган Маҳалла тизими ходимлари куни билан жонкуяр маҳалла раислари ва фаолларини, барча юртдошларимизни чин қалбдан табриклаб, уларга янги муваффақиятлар тилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг