Шавкат Мирзиёев бугун Сурхондарёга боради
Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, сафарнинг кенг кўламли дастуридан ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, қурилиш, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш, янгиларини ишга тушириш ўрин олган.
Эртага давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг