Шавкат Мирзиёев Асосий қонунимизда “Ўзбекистон — ижтимоий давлат” деган ғояни мустаҳкамлашни таклиф этди

12:11 20 Июнь 2022 Сиёсат
578 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувида ўз фикр-мулоҳазалари ва ҳаётий таклифлари билан ўртоқлашмоқда. Жумладан:

“Иккинчи йўналиш – Асосий қонунимизда “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган ғояни мустаҳкамлашни таклиф этаман. 

Чунки “инсон қадри” тушунчаси “ижтимоий давлат” тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ.

Ижтимоий давлат – ижтимоий тафовутларни камайтириш, муҳтожларга ёрдам бериш бўйича самарали сиёсат олиб борадиган давлат моделидир. 

Ижтимоий давлат муҳтожларга уй-жой, яшаш учун зарур бўлган истеъмол товарларининг энг кам миқдори белгилаб қўйилишини назарда тутади. 

У шахс ва унинг оиласи муносиб ҳаёт кечириши учун етадиган иш ҳақи, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, хавфсиз меҳнат шароитини яратишни талаб қилади. 

Шу билан бирга, ишсизликдан ҳимояланиш, кафолатланган сифатли таълим, малакали тиббий ёрдам, барча учун тенг имкониятлар, оилалар, болалар, аёллар, қариялар, ногиронлиги бор шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам ижтимоий давлатнинг асосий вазифасидир" дея таъкидлади Президент.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер