Шавкат Мирзиёев 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади
ХХР Раиси Си Сзинпин таклифига биноан, 4 февраль куни Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этади.
«Синхуа» ахборот агентлиги маълумотига кўра, Хитой раҳбари 4-6 февраль кунлари Пекинда 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади, шунингдек, хорижий давлатлар етакчилари, ҳукумат раҳбарлари, қироллик оилалари аъзолари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари шарафига қабул маросими ўтказади.
Меҳмонлар орасида Россия, Сингапур, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Миср, Полша, Аргентина раҳбарлари, Камбоджа қироли, Қатар амири, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси, бошқа қатор давлатлар етакчилари, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебреесус бор.
Олимпия ўйинлари 4-20 февраль кунлари, Паралимпия ўйинлари эса 4-13 март кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг