Шахсий таркибнинг профессионал маҳорати янада оширилди

16:23 04 Март 2025 Жамият
308 0

Шарқий ҳарбий округнинг Сўх гарнизонидаги ҳарбий қисм шахсий таркиби билан баталён тактик ўқуви муваффақиятли ўтказилди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ўқув машғулотида асосий эътибор жанговар тайёргарликни ошириш, ҳарбий хизматчиларнинг тактик ва оператив кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда мураккаб жанговар шароитларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилди.

Ўқув давомида шахсий таркибга мудофаа ва ҳужум ҳаракатларини олиб бориш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Ҳарбий хизматчилар белгиланган жойларга етиб бориш, жанговар тартибда сафарбарлик, ўт очишнинг самарали усулларидан фойдаланиш каби топшириқларни амалда бажардилар.

Шунингдек, машғулотларда юрт ҳимоячиларининг жисмоний тайёргарлиги, тактик тафаккури, тезкор қарор қабул қилиш қобилияти ва жанговар ҳаракатларни мувофиқлаштириш даражаси баҳоланди.

Таъкидлаш жоизки, бундай ўқув машғулотлари шахсий таркибнинг профессионал маҳоратини оширишга хизмат қилади.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер