Шаҳзода Филиппнинг ўлими сабаби маълум қилинди

09:40 08 Май 2021 Дунё
546 0

Буюк Британия қироличаси Елизавета IIнинг турмуш ўртоғи — шаҳзода Филипп кексайиб вафот этган. 

Айни шу сабаб "Telegraph" нашри қўлга киритган ўлим ҳақидаги ҳужжатларда кўрсатилган.

Бунгача қироллик оиласи 99 ёшли шаҳзода кутилмаганда вафот этгани ҳақида жамоатчиликка баёнот бермаган эди.

Нашрнинг таъкидлашича, Филиппда ўлимга олиб келадиган касаллик ёки жароҳатлар бўлмаган.

Шунга қарамай, нашр шаҳзода жорий йил бир неча бор касалхонага ётқизилганига эътибор қаратган. Биринчисида у юқумли касаллик касалхонасида муолажа олган, аммо бу коронавирус билан боғлиқ эмаслиги билдирилган. Иккинчисида сурункали юрак хасталиги боис муваффақиятли операция қилинган.

Жорий йилнинг 9 апрель куни Буюк Британия қироличаси Елизавета IIнинг турмуш ўртоғи — шаҳзода Филипп 99 ёшида вафот этган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер